Линклар

logo-print

Марказий ва Ғарбий Европада тўҳтамасдан давом этаëтган ëғингарчилик кучли сув тошқиналрига олиб келди.


Қуйи Австрияда расмийлар жон сақлаб уйларининг томларига чиқиб олган одамларни вертолетларда эвакуация қилишди. Дамбалар ва дарëлар соҳилларини мустаҳкамлаш ишларини олиб бораëтган қутқариш гуруҳларига ëрдам бериш учун тўрт минг ҳарбий хизматчи ажратилган. Автомобиль йўллари сув ва лой билан қопланган¸ кўприкларни сув босган. Расмийлар юзага келган вазиятни фожиавий¸ деб баҳолашмоқда.

Германияда йирик дарëларнинг соҳиллардан чиқиши таҳлиакси бор. Мамлакат шарқидаги Лейпциг ва Дрезден шаҳарларидаги вазият таҳликалигича қолмоқда. Бавария жанубида йирик районлар сув остида қолган.

Италия расмийларининг таъкидлашларича¸ мамлакат сув тошқинларидан кўрган зарар ҳажми уч ярим миллиард еврога етган. Таббий офат сабзавот ва мевалар ҳосилини йўқ қилди. Уйлар ва йўлларга катта зарар етган.

Чехия расмийлари мамлакат қишлоқ ҳўжалигига ктта зарар етказган офат оқибалтларининг одини олиш учун соҳиларни мустаҳкамлаш ишларига катта маблағ ажратишни режалаштиришмоқда.
XS
SM
MD
LG