Линклар

Туркманистондаги муҳолиф партиялардан бири ўтган ҳафта оҳирида мамлакатда президент Сапармурод Ниëзовга қарши бир неча норозилик акцияларини ўтказганини маълум қилди.


Туркманистон миллий демократик ҳаракатиниг маҳаллий фаоллари якшанба куни пойтаҳт Ашҳободда бир неча норозилик намойишини ташкиллаштирганлар. Шулардан бири¸ Якшанба бозоридаги намойишда юзлаб одам иштирок этган. Гуруҳ аъзолари шунингдек¸ одамлар орасида фуқароларни ҳукуматга қаршилик кўрсатишга чақирувчи варақаларни тарқатишган.

Раҳбарлари мамлакатдан ташқарида бўлган Туркманситон миллий демократик ҳаракати бу сингари акцияни биринчи марта ўтказиши.

Озодлик радиоси муҳбирининг хабарига кўра¸ полициячилар йиғиннинг олдни олишга уринганлар¸ бироқ намойишчилар сон жиҳатидан улардан устун келган.

Туркманситон ички ишлар вазирлиги мамлакатда намойишлар бўлиб ўтганини инкор этмоқда.
XS
SM
MD
LG