Линклар

Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов туркманлар ёшини белгилаш ҳақида фармон чиқарди.


“Нейтралний Туркменистан” газетасининг бугунги сонида чоп этилган фармонда туркманистонликларнинг ёши 12 йиллик мучалга бўлинган. Унга кўра: 13 ёшгача болалик, 13дан 25 ёшгача ўсмирлик, 25дан 37ёшгача йигитлик, 37дан 49ёшгача комиллик яъни етуклик даври, 49ёшдан 61 ёшгача пайғамбарлик мучали даври, 61дан 73 ёшгача руҳи баландлик яъни илҳом жўш урган давр мучали, 73ёшдан 85 ёшгача оқсоқоллик мучали, 85дан 97 ёшгача қарилик ва ниҳоят 97 ёшдан 109 ёшгача Ўғузхон мучали ёши қилиб белгиланган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларида, Туркманистонда аҳолининг ўртача умр кўриши эркаклар учун 60 ва аёллар учун 65 ёш экани билдирилган.
XS
SM
MD
LG