Линклар

logo-print

Бугун Эрон президенти Муҳаммад Ҳотамий ўз мамлакати Афғонистонни қайта қуриш ишларида ёрдам беришини маълум қилди.


Айни пайтда Ҳотамий Афғонистон ички ишларига аралашмасликка ваъда берди. Афғонистондаги ўтиш даври ҳукумати бошлиғи Ҳамид Карзай билан музокаралар олиб бориш мақсадида Ҳотамий 12 август куни Кобул шаҳрига келди. Афғонистон пойтаҳтида сўзлаган Ҳотамий: “Эронни Афғонистон ички ишларига аралашаётгани ҳақидаги Американинг айбловлари қуруқ гап ва у хужжатли далилларга асосланмаган. Биз Афғонистон халқини доимо қўллаб қувватлаганимизни ҳамма билади. Биз бундан буён ҳам Афғонистон халқини қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз. Биз ҳар қандай ўзга давлатнинг ички ишларига аралашиш ниятидан йироқмиз”,-деди.
Эрон президенти ўз мамлакати “Ал-Қоида” жангариларига ҳеч қачон бошпана бўлмаганини айтди. Ундан олдин Эрон Ташқи ишлар вазирлиги “Ал-Қоида” аъзоси эканида шубҳа қилиниб қўлга олинган 16 нафар саудияликни Саудия Арабистони ҳукумати иҳтиёрига топширганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG