Линклар

“Чегарасиз шифокорлар” ёрдам кўрсатувчи хайрия ташкилоти аъзоси, голландиялик Арион Эркел Махачкала яқинида 12 август куни номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилди.


Бугун Доғистон Бош прокурорининг биринчи ўринбосари машина ҳайдовчиси ва таржимон шу воқеага гувоҳ сифатида қўлга олинганини айтди. Прокурор Магомед Абдулхолиқов бу ҳақида қўшимча маълумот бермади. Маҳаллий полиция ва ташкилотнинг Москвадаги матбуот вакили Эркелни ўғирлаган шахслар билан алоқа ўрнатилмаганини маълум қилдилар.
XS
SM
MD
LG