Линклар

logo-print

“Исломий жиҳод” жангари гуруҳи фаластинлик мўтадил сиёсатчиларнинг Исроил ичида ҳужум уюштиришни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди.


“Исломий жиҳод” лидери Муҳаммад ал-Ҳинди Фаластин лидерлари чақириғига қарамасдан ўз гуруҳи Исроил томонидан ерлар босиб олинганига қаршилик кўрсатишни давом эттиришини айтди.
Бугун Исроил, жангарилар ҳужумини олдини олишга қаратилган деб атаётган чораларини амалга ошира бошлади. Исроил икки нафар худкуш бомба хужумчисининг уйини бузиб, террорчиликда шубҳа қилинган шахснинг уч нафар қариндошини Ғазо секторидан чиқариб юборишга тайёрланмоқда. Кеча суд шу ҳақда хукм чиқарган. Адвокатлар эса суднинг бу қарори хусусида бугун Олий Судга шикоят аризаси ёздилар.
Айни пайтда Фаластин ва Исроил расмийларининг сиёсий, гуманитар ва хавфсизлик масалалари бўйича ўзаро сўзлашувлар олиб бориши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG