Линклар

logo-print

Москва тарафдори бўлган Чеченистон маъмуриятидаги расмий киши, бугун Шали шаҳри марказида бешта портлаш содир бўлганини маълум қилди.


Бунинг натижасида икки аёл нобуд бўлган ва 10 фуқаро яраланган. Ўз исмини айтмасликни сўраган расмий киши, россиялик аскарлар дарҳол йўлларни тўсиб сепаратчиликда шубҳа қилинган шаҳсларни қидира бошлаганини билдирди. Россия телевидениеси хабарига кўра, юзлаб чеченлар Шали марказига тўпланиб рус ҳарбийларидан адолат талаб қилганлар. Чеченистонлик прокурор портлашларга рус аскарларининг ўз вазифасига совуқ муносабати сабабчи бўлгани эҳтимолдан холи эмаслигини айтган.
XS
SM
MD
LG