Линклар

Бугун Эрон президенти Муҳаммад Ҳотамий, ўзининг Афғонистонга қилган ташрифи, икки давлат муносабатлари тарихида янги саҳифани очганини айтди.


Ўзаро алоқаларни кенгайтириш мақсадида Кобулга қилган бир кунлик сафари чоғида Ҳотамий, Эрон Афғонистоннинг ички ишларига аралашмаслигини айтди. У сўзида давом этиб: “Эронни Афғонистон ички ишларига аралашаётгани ҳақидаги Американинг айбловлари қуруқ гап ва у хужжатли далилларга асосланмаган. Биз Афғонистон халқини доимо қўллаб қувватлаганимизни ҳамма билади. Биз бундан буён ҳам Афғонистон халқини қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз. Биз ҳар қандай ўзга давлатнинг ички ишларига аралашиш ниятидан йироқмиз”,-деди.
XS
SM
MD
LG