Линклар

Россия ва Европа давлатларида бир ҳафта давомида ёққан кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинларида 87 киши нобуд бўлди. Улардан 58 нафари Россиянинг Қора денгиз минтақасида қурбон бўлди.


Чех республикасида Влтава дарёси суви ўзанидан тошиб кетгани натижасида юз берган тошқиндан ҳозиргача саккиз киши нобуд бўлди ва икки киши бедарак йўқолди. Прага шаҳрининг эски шаҳар қисмидаги таҳминан 500та кўчани дарё суви босиши таҳдиди бор.
Австрияда бир нечта тўғон бузилгани оқибатида қишлоқларни сув босди ва тўрт киши нобуд бўлди.
Германиянинг Саксония вилоятида сув тошқинларида икки киши нобуд бўлди ва 9 киши бедарак йўқолди. Бавария штатининг бир қисмида Германия хукумати фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Сув тошқинлари Руминияда уч кишини ҳаётдан бевақт олиб кетди.
XS
SM
MD
LG