Линклар

“Чегара билмас шифокорлар” гуруҳи ўз ишчиларидан бири ўғирлаб кетилганидан кейин Россиянинг жанубий республикаларида ўзининг инсонпарварлик фаолиятларини тўҳтатди.


Гуруҳ бир баëнот тарқатиб¸ фуқаролар ва ëрдам кўрсатувчи ишчиларнинг ҳаëтига хавф солувчи элементлар пайдо бўлгани сабабли ўзининг Доғистон ва Ингушетия республикаларидаги фаолиятларини вақтинчалик тўҳтатганини¸ аммо ўз ишларини қайта бошлаш учун вазиятни яқиндан кузатиб бораëтганини билдирди.
Гуруҳнинг Доғистондаги миссияси бошлиғи¸ Голландия фуқароси Арян Эркел душанба куни Махачкалада 3 нафар қуролли шахс томонидан ўғирлаб кетилди.
“Чегара билмас шифокорлар” гуруҳи июл ойида Чеченистонда россиялик ëрдам кўрсатувчи ишчи ўғрилаб кетилганидан кейин у ердаги ишларини тўҳтатди.
Голандия фуқаросини кимлар ва нима сабабдан ўғирлагани ҳозирча аниқ эмас¸ бироқ маҳаллий расмийлар айтишларича¸ бу чечен жангчиларининг иши бўлиши ëки у фақат пул учун ўғирлаб кетилган бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG