Линклар

“Human Rights Watch” ташкилоти директори Кенет Рот давлатларни АҚШнинг халқаро жиноий ишлар бўйича суд билан ҳамкорлик қилмаслик тўғрисидаги талабини рад этишга чақирди.


Кеча Кенет Рот бир баëнот эълон қилиб¸ АҚШнинг судни қўллаб қувватлаган ëки бошқача қилиб айтганда¸ АҚШ фуқароларини судга топширишга рози бўлган давлатларга ҳарбий ëрдамлар бермаслиги ҳақда қилган огоҳлантиришини “қуруқ таҳдид” деб атади.
Кеча АҚШ давлат котиби Колин Пауэлнинг айтишига қараганда¸ АҚШ ҳеч бир давлатни Америка ҳарбийларига халқаро жиноий ишлар бўйича суддан даҳлсизлик ҳуқуқини беришга мажбур қилишга уринаëтгани йўқ.
АҚШ 1 июл куни кучга кирган халқаро жиноий ишлар бўйича судга қаршидир. Вашингтон суд АҚШнинг ташқи мамлакатлардаги аскарларига қарши бир сиëсий восита сифатида қўлланиши эҳтимолидан хавотирланмоқда.
Ҳозирча фақат Руминия ва Исроил АҚШ фуқароларини халқаро судга топширмасликка рози бўлган.
XS
SM
MD
LG