Линклар

logo-print

Кеча тунда Афғонистоннинг Ғазни шаҳрида қуролли шахслар БМТнинг муҳожирлар масаласи билан шуғулланувчи агентлигининг идорасига бостириб кирди.


Агентлик расмий вакили Маки Шинохаранинг айтишига қараганда¸ қуролланган 3 киши 8 ишчини ҳожатҳонага қамаб¸ идоранинг коммуникация воситаларини ва сейф ичидаги нақд пулларни ўғрилаб кетганлар. Бу воқеада ҳеч ким жароҳатланмаган.
Афғонистонда БМТ идоралари ва ëрдам кўрсатувчи ишчилари бир неча ҳужумдан зарар кўрдилар. БМТ 2 ҳафта олдин хавфсизлик таҳдидлари туфайли ўзининг чет эллик ишчиларини Гардез шаҳридан олиб чиқди.
Бошқа бир воқеада¸ Афғонистоннинг жануби шарқий ҳудудида сув ташиб кетаëтган автоколонна ҳужумга учрагани оқибатида ўзбекистонлик бир ҳайдовчи ҳалок бўлди ва бошқа 2 киши яраланди. АҚШ ҳарбий матбуот вакилининг айтишига кўра¸ улар Ўзбекистондан Хост шаҳрига сув олиб кетаëтган бўлишган.
XS
SM
MD
LG