Линклар

logo-print

Абхазия лидери Владислав Ардзинбанинг айтишига қараганда¸ Абхазия ҳеч қачон Грузия билан қайта бирлашмайди.


Кеча “Время-Московский Новости” газетасига суҳбат берган Ардзинба¸ “абхаз халқи нима исташи хақда ўз қарорини бериб бўлди”¸ деди. Аммо Ардзинбанинг айтишига кўра¸ Абхазия Россия билан янада яқинроқ алоқалар ўрнатишга ҳаракат қилади.
Ардзинбанинг ушбу шарҳлари¸ Абхазиянинг Грузиядан мустақиллик эълон қилганининг 10 йиллигига тўғри келди. 3 йил давом этган уруш 1993 йилда Грузия қўшинлари мағлубиятга учрагани билан тамом бўлди.
Шу ҳафтада Грузия президенти Эдуард Шверднадзе Россия қўшинлари томонидан қўллаб қувватланган Абхазия аскарларини мунозарали Кодори дарасига кирганида ва Грузия вертолëтига қарата ўқ узганида айблади. Россия ва Абхазия расмийлари буни рад этишди.
XS
SM
MD
LG