Линклар

logo-print

Бугун Боснияда НАТО етакчилигидаги қўшинлар босниялик сербларнинг уруш давридаги лидери Радован Каражични қидириб топиш учун яна амалиëт ўтказди.


Ҳаво кучлари томонидан қўллаб қувватланган аскарлар кеча тунда Селебичи қишлоғига кирдилар. Илгари бу ерда аскарлар Каражични тополмаган эдилар. Бугунги амалиëтда аскарлар Черногорияга бориладиган йўлларни тўсиб қўйдилар¸ машиналар ва йўловчиларни текширдилар.
Боснияда НАТО етакчилигидаги тинчлик ўрнатувчи кучлар матбуот вакили Скот Ландэнинг айтишига кўра¸ амалиëтда Каражич қўлга туширилиши кутилмайди¸ аммо бундан кўзланган мақсад унинг қўлга олинишидан қочишига ëрдам бераëтган тармоқни бартараф этишдан иборатдир.
БМТнинг уруш жиноятлари бўйича трибунали Каражични Босния уруши давомида геноцид ва уруш жиноятларини содир этганида айбламоқда.
XS
SM
MD
LG