Линклар

Бугун Германияда йирик кимë саноат комплекси атрофини сув босгани оқибатида Биттерфельд шаҳар аҳолиси эвакуция қилинди.


Саксония вилоятининг Биттерфелд шаҳрида кимëвий моддалар ишлаб чиқарувчи 350 та ширкат жойлашган.
Дрезденнинг шимол томонидаги Эльба дарëси бўйида жойлашган Мальберг шаҳар аҳолисини ҳам эвакуция қилиш бошланди.
Шу ҳафтада Эльба дарëсининг суви тошиб кетганидан кейин Дрезденнинг айрим ҳудудлари ҳали ҳам сув остида.
Дунай дарëсининг сув сатҳи борган сайин ошиб бораëтгани сабабли Словакия пойтахти Братиславанинг айрим ҳудудларидан аҳоли эвакуция қилинмоқда.
Бугун Чехия пойтаҳти Прага яқинидаги Нератовиче ҳудудида кимë заводини сув босганидан кейин у ердан заҳарли хилор гази ҳавога тарқала бошлади. Бу ҳудуддан ҳам аҳоли эвакуция қилиниши мумкин.
Бугун Европа Иттифоқи Чехияга 55 миллион евро қимматида ëрдам беришини билдирди. Чехия расмийларининг айтишларича сув тошқинлари оқибатида камида 11 киши қурбон бўлган ва камида 2 миллиард долларлик моддий зарарлар кўрилган.
XS
SM
MD
LG