Линклар

logo-print

Германия шарқида сув тошқини билан боғлиқ вазият бугун критик нуқтага етди.


Дрезден шаҳрида Элба дарёсининг сув сатхи тўққиз метрга кўтарилган. Дрезден шаҳар хокими Инголф Росбергга кўра яқин икки кун ичида дарё суви яна кўтарилиши мумкин. Шу пайтгача 33 минг киши шаҳарнинг сув тошқини рўй берган ҳудудларидан бошқа жойга олиб ўтилган. Дрезден шаҳри деярли сув остида қолди.
Эртага Дунай дарёси сув сатхининг кўтарилиши энг чўққига етиши кутилмоқда. Шу боисдан Венгрия ва Словакияда бунга қарши зарур чоралар кўрилмоқда.
Прагада Влтава дарёсининг суви сезилали даражада тушаётганига қарамай эвакуация этилган 50 минг аҳоли ўз уйларига қайтарилмаган. Сув тошқини оқибатида шаҳар транспорт инфра тузилмасига жиддий зарар етди. Кўплаб метро бекатларини сув босди. Парга шаҳрида табиий офат зарарларини қайта тиклаш учун 5 мингга яқин ҳарбий аскар жалб этилган.
XS
SM
MD
LG