Линклар

Германия Канцлери Герхард Шредер яқин кунлар ичида Берлинда Марказий Европа мамлакатлари лидерлари билан бир орага келиб, сув тошқини оқибатида юзага келган вазиятни муҳокама этишини маълум қилди.


Берлин учрашувига табиий офатдан жиддий зарар кўрган давлатлар Австрия, Чехия ва Словакия раҳбарлари келиши кутилмоқда. Ҳозирча Польша ва Венгрия давлати раҳбарларининг Германияда бўладиган саммитда иштирок этиши ноаниқ.
Бугун Европа комиссияси раҳбари Романо Проди Чехияда табиий офат зарарлари кўламини ўрганиш мақсадида пойтахт Прагага ташриф буюрди.
Проди Чехия президенти Вацлав Гавел билан кучли сув тошқини билан боғлиқ табиий офат оқибатларини қайта тиклаш масаласини муҳокама этди. Бунинг учун эса, Европа комиссияси, аллақачон, Чехияга 60 миллион евро миқдорида молиявий ёрдам берилишини маълум қилган. Бугун Прагада журналистлар олдида чиқиш қилган Проди табиий офатдан зарар кўрган давлатларга молиявий ёрдам бериш масаласи Берлинда бўлажак саммитда давом этишини айтди.
XS
SM
MD
LG