Линклар

Бугун Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Исроил бульдозерлари икки фаластинлик худкуш террорчи қариндошлари яшаётган уйларини ер билан яксон қилди.


Ўша икки фаластинлик 17 исроилликнинг ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳаракатларига жавобгар бўлишган.
Кеча Ғазо минтақасидаги яҳудийлар истиқомат қиладиган ҳудудлар қуролланган фаластин жангариси тарфидан ўққа тутилган. Бўлиб ўтган отишмалар давомида икки фаластин жангариси яраланди. Фаластин томонининг маълум қилишича, исроилликлар тарафидан беш яшар бола отиб ўлдирилган. Бироқ, Исроил армияси вакили бола ўлдирилгани билан боғлиқ маълумотни рад этди. Ушбу воқелардан сўнг Исроил мудофаа вазири Биньямин Бен-Элизэр фаластин ички ишлар вазири Абдел ал-Яхё билан музокаралардан воз кечди. Музокараларнинг қачон бўлиши ҳозирча номаълум.
XS
SM
MD
LG