Линклар

logo-print

Қобулда мустақиллик куни муносабати билан ўтказилиши режалаштирилган ҳарбий парад бекор қилинди.


Афғонистон ўтиш даври ҳукумати мулозими Саид Фозилга кўра келаси хафтага мўлжалланган ҳарбий парад хавфсизлик нуқтаи назаридан эмас, шунчаки тадбирга сарфланадиган маблағларни тежаш мақсадида қолдирилган. Чунки мана бир неча ойдирки давлат ходимлари ўз маошларини вақтида олаолмаяптилар.
Кеча Қобулда Алоқа вазирлиги жойлашган бино яқинида портлаш рўй берди. Афғон полицияси маълумотларига кўра, бино атрофларига йўлда кетаётган машаналарнинг биридан граната ташлаб кетилган. Портлаш оқибатида вазирлик биноси ойналари синди. Талофат кўрганлар йўқ. Афғонистон хавфсизлик хизмати юқори мартабали вакили, кечаги портлаш толибон ва Ал-Қаида гуруҳлари қолдиқларининг мамлакатда вазиятни издан чиқаришга бўлган уринишлари эканини айтади. Июн ойидан буён, яъни ўтиш даври ҳукумати раҳбари ўринбосари Абдул Раҳмон ўлдирилганидан сўнг Қобулда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Ҳохзирча ҳеч ким кечаги портлашларга жавобгарликни зиммасига олмади.
XS
SM
MD
LG