Линклар

Бугун Грузия ташқи ишлар вазирлиги расмий Тбилисининг чеченлар лидери Аслан Масхадов билан мунтазам алоқада бўлгани ҳақидаги маълумотларни рад этди.


Олдинроқ, Россия ташқи ишлар вазирлиги Грузин расмийларидан бу борада тушунтириш сўраган эдилар. Бир неча кун олдин Масхадов ҳукумати бош вазир муовини Аҳмад Закаев чеченлар етакчисининг Тбилиси билан алоқаси ҳар доим яҳши бўлиб келганини баён қилган. Россия ташқи ишлар вазирлиги тарафидан юборилган нотада Грузиянинг бу каби ҳаракатлари террорчиликка қарши кураш борасидаги БМТ резолюциясига зид келиши айтилади.
XS
SM
MD
LG