Линклар

Бугун Германия шарқидаги Элба дарёсининг сув сатхи пасая бошлади.


Эрталаб дарё сатхи тўққиз ярим метрга кўтарилган эди. Шунга қарамай дарё соҳилидаги шаҳарлар, айниқса қадимий Дрезден шаҳри сув остида. Шаҳар кўчаларини сувдан тозалаш ва табиий офат оқибатларини қайта тиклаш анча вақт талаб этадиган кўринади. Дрезден шаҳри сув тошқинидан жиддий зарар кўрди. Шаҳардаги кўплаб тариҳий обидалар, шу жумладан машхур Дрезден галереяси ва опера театри сув остида қолди. 40 мингга яқин киши табиий офат туфайли ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Улар сув тошқини рўй берган ҳудудлардан бошқа жойга олиб ўтилди. Дрезден аҳолисининг деярли ярми электрсиз қолди. Шаҳар транспорт инфратузилмаси ишдан чиқди. Элба соҳилида жойлашган шаҳарлардан жами 100 минг киши эвакуация этилди.
Прагада Влтава дарёсининг суви сезиларли даражада тушган бўлсада, эвакуация этилган 50 минг киши ҳали уйларига қайтгани йўқ. Сув тошқини оқибатида шаҳар транспорт инфра тузилмасига жиддий зарар етди. Кўплаб метро бекатларини сув босди. Чехиянинг айрим шаҳарларида ҳали ҳам фавқулодда холат бекор этилмаган.
XS
SM
MD
LG