Линклар

logo-print

Эронда ҳам сув тошқини рўй берди. Мамлакат шимолида жойлашган Голистон вилоятида табиий офат оқибатида 42 киши нобуд бўлди.


Яна 30 кишининг бедарак йўқолгани айтилмоқда. Маълумтларга кўра, бедарак йўқолганлар бир автобус йўловчилари бўлишган. Эронда сув тошқини оқибатида юзлаб қишлоқ аҳолиси бош-панасиз қолди. Электр линияларига жиддий шикаст етди. Сув тошқини сабаб йиқилган дарахтлар автомобил йўлларида тўсиқлар хосил қилган. Эрон расмийлари кучли сел туфайли рўй берган сув тошқини яна такрорланиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Ўтган йили Голистон вилоятида рўй берган сув тошқини икки юздан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG