Линклар

logo-print

Миср Ташқи ишлар вазири Аҳмад Махер ва Фаластин раҳбарияти вакили Саэб Эрекат шанба куни Қоҳирада Исроил-Фаластин зиддиятининг ҳозирги босқичини муҳокама қилдилар.


Эрекат Қоҳирага Иордания ва Саудия Арабистонига қилган сафарларидан сўнг келди.

Эрекатга кўра, унинг сафаридан мақсад - фаластинликларнинг исроилликлар билан алоқаларидан ҳамда Фаластин мухториятини ислоҳ қилиш бўйича Вашингтонда АҚШ раҳбарияти билан яқинда ўтказилган сўзлашувлардан уч араб мамлакати раҳбарларини хабардор қилиб қўйишдир.

Барча сўзлашувларни Фаластин лидери Ясир Арафатнинг номидан ўтказаётганини билдирди Эрекат. Фаластин лидерининг ўзи эса ўтган йилнинг декабридан буён Рамаллоҳ шаҳридаги қароргоҳида Исроил ҳарбийларининг қуршови остидадир.
XS
SM
MD
LG