Линклар

Сув тошқинидан зарар кўрган Марказий Европа давлатлари раҳбарлари бугун Берлинда табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилмоқдалар.


Сўзлашувларда ГФР ва Австрия канцлерлари Герхард Шредер ва Вольфганг Шюссель, Чехия ва Словакия бош вазирлари Владимир Шпидла ва Микулаш Дзуринда, шунингдек, Европа Комиссияси раиси Романо Продилар иштирок этмоқда.

Германия, Чехия ва Словакиянинг тошқин юз берган районларида сув пасая бошлади, бироқ вазият, шунга қарамай, жиддийлигича қолмоқда.

Германиянинг Биттерфельд ва Торгау районларидан аҳоли эвакуация қилинди. Дрезден шаҳри маркази ҳалигача сув остида.

Венгрия пойтаҳти Будапештда Дунай дарёси суви кўтарилишда давом этмоқда. Дарё соҳилларини сув босган.
XS
SM
MD
LG