Линклар

logo-print

Ҳиндистон чегарачилари Кашмирда Покистон ҳудудидан ўтмоқчи бўлган қуролланган етти исломчини отиб ташладилар.


Ҳиндистон-Покистон чегарасида вазият кескинлигича қолмоқда. Чегарага ҳар икки давлатнинг юз минглаган ҳарбий ҳизматчиси келтириб қўйилган. Деҳли Исломободни Кашмир сепаратчиларини қўллаб-қувватлаганликда айбламоқда. Покистон бу айбловларни инкор этар экан, ўз навбатида, Ҳиндистон расмийлари асосан мусулмонлардан иборат бўлган Кашмир аҳолисини ўз тақдирини ўзи ҳал қилиш эркидан маҳрум қилмоқда, деб таъкидламоқда.
1947 йилдан буён Ҳиндистон билан Покистон ўртасида Кашмир туфайли икки марта уруш чиққан.
XS
SM
MD
LG