Линклар

Шимолий Корея ва Япония вакиллари ўртасида Пхеньянда бўлиб ўтган сўзлашувларда икки томонлама муносабатларнинг зиддиятли жиҳатларини изга тушириш йўллари муҳокама қилинди.


Асосий мавзулар орасида Корея халқ демократик республикаси хавфсизлик хизмати томонидан 70 – 80 йилларда ўғирлаб кетилган 11 нафар япониялик тақдири масаласи ҳам бор. Японияга кўра, ўғирлаб кетилганлар айғоқчилик қилишга мажбур қилинган. Шимолий Корея расмийлари бу айбловларни инкор этмоқдалар, бироқ, айни пайтда бу масала бўйича текшириш ўтказишга тайёр эканликларини билдирдилар.
XS
SM
MD
LG