Линклар

Фаластинликларнинг радикал “Ҳамас”, “Исломий жиҳод” ва “Фаластин озодлик халқ жабҳаси” гуруҳлари исроилликларга ҳужумларини тўҳтатиш режасида эмасликларини эълон қилишди.


Уларнинг баëноти кеча Исроил мудофаа вазири Биньямин Бен Элиезер ва Фаластин муҳториятининг ички ишлар вазири Абдул Раззоқ ал-Яҳë орасида бўлиб ўтган учрашувларидан сўнг эълон этилди.
Томонлар музокаралар чоғида эришган клишувга биноан, Ғаззо сектори ва Иорданнинг ғарбий соҳилидаги Байтулҳам шаҳридан исроил қўшинлари бугун олиб чиқилиши керак эди.
Фаластин расмийлари Исроил қўшинлари олиб чиқиладиган районларда терроризм билан кураш вазифасини ўз зиммаларига олишлари керак. Агар улар бу вазифани кўнгилдагидек бажара олсалар, Иорданнинг ғарбий соҳилидаги бошқа шаҳарлардан Исроил қўшинларининг олиб чиқилиши мавзусида музокаралар ўтказилади.
Якшанба куни эришилган келишув Исроил-Фаластин можарисини ҳал қилишга қаратилган илк жиддий қадамдир.
XS
SM
MD
LG