Линклар

Исроил ҳарбийлари танк ва вертолетлар мадади билан бугун эрталаб Ғарбий соҳилдаги фаластинлик қочоқлар лагерига бостириб кирганини маълум қилди.


Рейд давомида юз берган тўқнашувда Исроил аскарлари бир қуролли фаластинликни отиб ўлдирди ва яна бирини ярадор қилди.
Фаластин манъбаларида Ғазо секторининг жанубий қисмида юз берган бошқа бир воқеада Исроил аскарлари бир фаластинлик ўсмирни отиб ўлдиргани билдирилган. Исроил Ташқи ишлар вазири Шимон Перес, агар фаластинликлар терроризмга қарши курашга тайёр эканини кўрсатса, уларга жорий этилган чекловлар камайтирилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG