Линклар

Европанинг бир қисми сув тошқинларига қарши курашни давом эттирар экан, айни пайтда Марказий Осий ва жануби-шарқий Осиё давлатлари мислсиз қурғоқчилик ва иссиқлик билан бир қаторда ўрмон ёнғинларига қарши курашмоқда.


Мўғулистон пойтаҳти Улан Батордан бир неча чақирим наридаги ўрмонларда ўн саккизта алоҳида-алоҳида ёнғин давом этмоқда. Бунинг натижасида шаҳарни қуюқ тутун қоплаган. 19 август куни ҳукумат фавқулодда ҳолат эълон қилди. Таҳминан 1.000 нафар ўт ўчирувчи ёнғинга қарши кураш олиб бормоқда. Аммо уларга замонавий техника етишмаяпти.
Индонезиянинг Борнео оролидаги ёнғин сабабли ҳукумат самолётларнинг барча парвозини бекор қилди ва аҳолига ҳимоя ниқобларини тарқатди.
XS
SM
MD
LG