Линклар

Ҳиндистон полицияси Трипура штатида уюштирилган ҳужум оқибатида камида 19 нафар ҳиндистонлик аскар қурбон бўлганини билдирди.


Полиция Трипура штатининг ғарбий қисмида жойлашган Ҳирапурда патрул соқчиларига қарши пистирмадан уюштирилган ҳужумда яна беш нафар аскар ярадор бўлганини айтди. Полиция маълумотига кўра, ҳужум уюштирган номаълум шахслар ўз қурол-аслаҳалари билан воқеа содир бўлган жойдан қочиб кетган. Шундан сўнг минтақага қўшимча ҳавфсизлик кучлари жойлаштирилган.
XS
SM
MD
LG