Линклар

Бугун эрталаб Москвада Россия Давлат Думаси депутати Владимир Головлёв ўлдирилган.


Қотиллик депутат яшайдиган Митино мавзесида содир этилди. Москва милицияси маълумотларига кўра, Головлев кучугини сайр қилдиргани чиққан пайтда, номаълум шахс тарафидан отиб кетилган. Головлев "Либеральная Россия" партиясининг ҳамраиси эди. Анашу партия лидери Сергей Юшенков ушбу қотиллик ортида сиёсий сабаблар борлигини инкор этмаяпти. Ўтган йили Головлевга нисбатан ўз хизмат лавозимини суистеъмол қилганлик айби билан жиноий иш қўзғатилган эди.
XS
SM
MD
LG