Линклар

Кеча тунда Москвада Королев кўчасидаги Останкино телеминораси яқинида беш қаватли турар жой биноси портлади.


"Озодлик" мухбирининг хабар беришича, портлаш оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлган ва камида беш киши жароҳатланган. Яна 10-12 кишининг бино вайроналари остида қолиб қолгани таҳмин этилмоқда. Ҳозирда у ерда Фавқулодда вазиятлар вазири Сергей Шайгу раҳбарлигидаги қутқарувчилар гуруҳи иш олиб бормоқда. Москва ҳокимияти маълумотларига кўра, портлаган турар жой биносида 48 киши истиқомат қилган. Ҳозирча, портлаш табиий газ таъсирида рўй бергани таҳмин этилмоқда. Бироқ, у террорчилик ҳаракати бўлган бўлиши мумкин деган гумонлар ҳам йўқ эмас.
XS
SM
MD
LG