Линклар

Таниқли фаластин террорчиси Абу Нидал ўзини ўзи отиб ўлдирган.


Бу ҳақда Ироқ махсус ҳизмати вакили маълум қилди. Тоҳир Жалил Хаббушга кўра, Абу Нидал қалбаки Яман пасспорти билан Эрон орқали Ироққа кириб олган.
"Биз, Сабри ал Бана Абу Нидалнинг Бағдодда эканини эшитишимиз билан дарҳол юқоридагиларга хабар бердик. Шундан сўнг уни ушлаш буюрилди. Абу Нидални сўроқ қилиш учун олиб кетгани келганимизда, у кийимини алмаштириш учун бошқа хонага кириб кетди. Орадан сал ўтиб ўқ овози эшитилди. Келиб қарасак, Абу Нидал қонга беланиб ётган экан", - дейди Тоҳир Жалил. Орадан саккиз соат ўтиб 65 яшар Абу Нидал касалхонада жон берди. У узоқ йиллар мобайнида 1974 йилда Фаластин озодлиги ташкилотидан ажралиб чиққан "Фатх Инқилобий кенгаши"га раҳбарлик қилиб келди. Мазкур гуруҳ ўз фаолияти давомида 20дан ортиқ мамлакатда юзлаб кишининг ўлимига сабаб бўлган қатор террорчилик ҳаракатларини уюштирган.
XS
SM
MD
LG