Линклар

logo-print

Ироқнинг Германиядаги элчихонасига бостириб кириб, бир неча кишини беш соат давомида гаровда ушлаб турган ироқ мухолифати аъзолари бугун Берлин суди олдида ҳозир бўлдилар.


Кеча Германия полицияси элчихона биносини штурм билан ишғол этди. Жароҳатланганлар йўқ. Гаровга олинганлар озод этилиб, ҳужум уюштирган беш киши хибсга олинди. Берлин полицияси маълумотларига кўра, улар ёнидан ўқ отар тўппонча, болта ва икки газ балони топилган. Ўзларини "Демократик Ироқ мухолифати" деб атаётган ушбу гуруҳ аъзолари, Саддам Хусайин режимига норозилик белгиси сифатида элчихона биносини босиб олишганини айтишди. Америка Қўшма Штатлари Ироқнинг Германиядаги элчихонасига уюштирилган ҳужумларни қоралади.
XS
SM
MD
LG