Линклар

Бугун Москвада Россия ташқи ишлар вазирлиги биноси атрофида 100 нафар буддист йиғилиб, Москва расмийларининг Тибет олий руҳонийси Далай Ламага кириш визасини бермаслик ҳақдаги қарорларига нисбатан норозилик билдириб, намойиш уюштирдилар.


Вазирлик Далай Ламанинг Россияга ташрифи сиёсий аҳамиятга эга экани ва Россиянинг Хитой билан алоқаларига салбий таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлаган эди. Намойишчилар бундай далилларни асоссиз, деб баҳоладилар.
Далай Лама 11 сентябрдан бошлаб Россиянинг уч буддист республикаси – Бурятия, Тува ва Калмикияни зиёрат қилиш ниятини билдирган эди.
Намойишчиларнинг аксарияти Калмикиядан келган. Москва милицияси 50 нафар намойишчини ҳужжатларни текшириш зарурати билан тушунтириб, ҳибсга олган.
Далай Лама Тибет 1959 йилда Хитой томонидан босиб олинганидан сўнг у ерни тарк этишга мажбур бўлган. У Россияга бир неча марта сафар қилган. Ўтган йилда Россия расмийлари Далай Ламага виза беришдан бош торганларидан сўнг у ўзининг Монголияга сафарини бекор қилишган мажбур бўлган эди.
XS
SM
MD
LG