Линклар

Хитой бош вазири Жу Рончжи бугун Шанхайда Россия бош вазири Михаил Касьянов билан бўлиб ўтган учрашувни “самарали ва конструктив”, дея баҳолади.


Жунинг қайд этишича, музокараларда асосий эътибор ўтган йилда икки мамлакат президентлари томонидан имзоланган дўстлик ва ҳамкорлик ҳақдаги шартномаларнинг бажарилишига қаратилди. Айни вақтда илм-фан ва технологиялар, савдо-сотиқ ҳамда иқтисодий масалалар ҳам муҳокама этилди.
Икки бош вазир халқаро трансакцияларни соддалаштириш ва банклараро муносабатлар учун имтиёзли шароитлар яратиш орқали мамлакатларо савдо-сотиқни ривожлантириш ҳақдаги икки янги шартнома имзоладилар.
Учрашув якунида имзоланган қўшма баёнотда эса Россия яна бир бор Хитойнинг Тайван ва Тибет масалалари бўйича позициясини қўллаб-қувватлаши билдирилган.
Касьянов Шанхайга кеча бориб, уч кунлик ташрифини бошлаган эди. Эртага унинг Хитой президенти Цзянь Цземин билан учрашиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG