Линклар

logo-print

Қирғизистон полициясининг хабарларига кўра, Бишкек яқинида содир бўлган автобус ҳалокати натижасида 12 қозоғистонлик нобуд бўлган.


Полиция вакили Жолдошбек Бузурманкуловнинг Рейтер ахборот агентлигига маълум қилишича, Бишкекдан 30 километр наридаги Қант қишлоғи яқинида автобус ағдарилиб кетган. Натижада 15 одам касалхонага етказилган. Улардан иккисининг аҳволи жуда оғир, деб хабар берилмоқда.
Ҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум.
Автобусдаги 49 қозоғистонлик Иссиқ Кўлда дам олганидан сўнг Қирғизистондан Қозоғистонга қайтаётган бўлган.
XS
SM
MD
LG