Линклар

АҚШ генерали Томми Фрэнкс бугун Бишкекка бориб, Қирғизистон президенти Асқар Акаев билан ҳарбий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.


АҚШнинг Афғонистон, МО ва Форс кўрфазидаги қўшинлари қўмондони генерал Фрэнкс президент Акаевга Афғонистонда АҚШ етакчилигида олиб борилаётган ҳарбий амалиётларни қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик изҳор этди. Айни вақтда расмий АҚШ етакчилигидаги ҳарбий коалиция Афғонистон ҳудудида кутилганидан кўпроқ вақт давомида қолиши мумкинлигини айтди. Фрэнкс, шунингдек, аксил-террор кампания натижасида Ал-Қоида тармоғи ва Ўзбекистон исломий ҳаракатининг таъсири анча камайгани, Афғонистонда эса хавфсизлик ўрнатиш борасида кўплаб тадбирлар амалга оширилганини қайд этди.
Фрэнкснинг Қирғизистон мудофаа вазири ҳамда миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари билан учрашиши режалаштирилган. Кун тартибига, шунингдек, халқаро аксил-террор коалицияга қарашли 2 минг аскар жойлаштирилган Манас авиабазасига ташриф қилиши киритилган.
Фрэнкс Қирғизистонга Қозоғистондан, президент Нурсултон Назарбоев билан кечаги учрашувидан сўнг борди.
XS
SM
MD
LG