Линклар

logo-print

Хьюман Райтс Вотч инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилоти АҚШ ҳукуматини 1998 йилги Халқаро диний эркинлик актига биноан Ўзбекистон ва Туркманистонни “алоҳида ташвишларга сабаб бўлаётган мамлакатлар”, деб тан олишга даъват этди.


Бундай деб тан олинган тақдирда ҳар иккала мамлакат халқаро ёрдам ололмайди. Уларга қарши иқтисодий санкциялар ҳам жорий этилиши мумкин.
Хьюман Райтс Вотч ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини мусулмонлар ҳуқуқларини поймол этаётганликда айблаб, бу ҳақдаги мактубни кеча АҚШ Давлат котиби Колин Пауэллга йўллади. Мактуб диний экстремизмда айбланиб, қамалган ўзбекистонлик маҳбусларнинг қамоқхоналар ҳодимлари томонидан қийноқларга солинаётганликлари ҳақдаги уларнинг қариндошларидан олинган маълумотларга таяниб, ёзилган.
Хьюман Райтс Вотч ташкилотининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати 4 мингдан ортиқ одамни диний экстремизмда айблаб, қамаган. Ташкилот Туркманистонни дунёнинг энг репрессив режимларидан бири, деб баҳолаган.
XS
SM
MD
LG