Линклар

logo-print

АҚШ бугун Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдамининг йирик партиясини юборди. Тожикистонга эса 39 миллион АҚШ доллар ажратишни ваъда қилди.


Бугун АҚШга қарашли икки самолётда Ўзбекистон пойтахти Тошкентга 35 миллион долларга тенг бўлган тиббий асбоб-ускуна ва бошқа турдаги гуманитар ёрдам етказилди. Ёрдам АҚШ ҳукумати, нодавлат ташкилотлар ва ҳусусий компаниялар томонидан ажратилган.
Давлат департаментининг АҚШнинг Европа ва Евроосиёга ёрдамини мувофиқлаштирувчи ҳодими Уильям Тэйлор мазкур ёрдам 193 миллион долларлик ёрдам пакетидан ташқари ажратилганини айтди.
Қўшни Тожикистонда эса АҚШ элчиси Франклин Хаддл АҚШ ҳукумати наркотрафикка қарши кураш учун 9 миллион доллар, касалхоналар қуриш учун эса 30 миллион доллар ажратганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG