Линклар

Непал раҳбариятининг маълум қилишича, бугун мамлакат ғарбида бортида 18 одам бўлган кичик самолёт ерга қулаган.


Илк маълумотларга кўра, 15 пассажир ва 3 учувчидан ҳеч бири тирик қолмаган. 15 кишидан 13 нафари германиялик туристлар, бири англиялик, яна бири эса америкалик бўлган.
Шангрия Эйр самолётининг туристлар маркази бўлмиш Похара шаҳрида қўниши режалаштирилган эди. Лекин қўниш вақтидан 20 дақиқа олдин самолёт радарлардан йўқолган. Кўп ўтмай унинг Похара шаҳридан беш километр нарида ерга қулагани маълум бўлган.
Туризм вазири Бал Баходур Кей Си ҳалокат жойига қутқарувчилар командаси юборилганини қайд этди.
XS
SM
MD
LG