Линклар

Хитойдан олинган хабарларга кўра, мамлакатнинг энг катта кўлларидан бири ва унинг атрофидаги дарёларда сув тошқини кутилмоқда.


Фалокатни тўхтатиш мақсадида 850 минг одам шай ҳолатга келтирилган. Кеча мамлакат марказидаги Хунан вилояти расмийлари Донтинь кўлида фавқулодда вазият эълон қилган эдилар. Кўлдаги сув сатҳи 1998 йилгига тенг бўлиши мумкин. 1998-йилда Янцзи дарёси ва Донтинь кўлидаги сув тошқини натижасида 4 минг одам нобуд бўлган эди.
Доньтинь - мамлакатнинг иккинчи энг катта кўли бўлиб, ундан Янцзи дарёси оқиб чиқади. Бугун кўлдаги сув сатҳи 34 ярим метрга етди. Бу меёрдан 2 ярим метр баланддир. Кўл атрофида яшайдиган одамлар эвакуация қилинди.
Агар Донтинь кўлида сув тошса у қўшни Хубей вилояти ва унинг маркази – 7 миллион аҳолига эга Вухан шаҳрини ҳам босиши мумкин.
Шу дамда таҳлика остида бўлган Хунан маркази Чангша аҳолиси 6 миллионга тенгдир.
XS
SM
MD
LG