Линклар

Бугун Исроил аскарлари Ғазо ҳудудидаги яҳудийларнинг турар жой пунктига киришга уринганликда айбланган, қуролланган икки нафар фаластинликни отиб ўлдирди.


Исроил радиосининг билдиришича, учинчи бир фаластинлик қочиб кетишга улгурган. Томонлар ўртасида содир бўлган отишмада Исроилнинг бир аскари енгил яраланган.
Бошқа хабарларга кўра, Исроил кучлари Ғарбий соҳилнинг Тулкарм шаҳрида радикал Исломий жиҳод гуруҳининг фаоли сифатида гумон этилган бир фаластинликнинг уйини бузиб ташлади. Кеча тунда Исроил кучлари Ғарбий соҳил ҳудудларида яна 8 нафар фаластинликни ҳам ушлаган.
XS
SM
MD
LG