Линклар

Бугун Туркиянинг собиқ иқтисод вазири Кемал Дервиш марказ-сўлчи Жумҳурият халқ партиясига қўшилганини расман эълон қилди.


Анқарада матбуот конференциясида сўз юритган Дервиш, муддатидан олдин 3 ноябр куни ўтказиладиган сайловларда Жумҳурият халқ партияси томонидан номзодлиги қўйилишини айтди.
Жаҳон банкининг собиқ директори Кемал Дервиш, бундан 18 ой илгари Халқаро валюта жамғармаси қўллаб қувватлаган ислоҳотлар орқали Туркияни молиявий бўҳрондан қутқаришга катта ҳисса қўшгани билан танилган.
Дервиш сайловлардан олдин Туркиянинг Европа иттифоқига тарафдор ва дунëвий партияларини бирлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Мазкур партияларнинг аксарияти парламентга кириш учун талаб этилган 10 фоиз овозни ололмаслиги мумкин.
Сўнгги савол-жавоб натижаларига қараганда, сайловларда овозларнинг энг кўпи исломий қарашдаги Адолат ва Тарақиëт партиясига берилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG