Линклар

logo-print

Россия мудофаа вазири Сергей Ивановнинг айтишига кўра, Россия ва АҚШ расмий вакиллари Американинг Ироққа қарши ҳарбий ҳужум қилиш эҳтимолини муҳокама қилиш учун келаси ойда Вашингтонда учрашадилар.


Иванов мазкур учрашув куни ҳақида аниқ маълумот бермади.
Россия, президент Жорж Буш маъмуриятининг Ироқда “режимни ўзгартириш” ҳақидаги чақириғига қаршидир. Расмий Москванинг билдиришича, Ироқнинг ички ишларига аралашиш Яқин Шарқ минтақасида вазият янада кескинлашишига сабаб бўлиши мумкин.
Бугун Россия мудофаа вазири АҚШни, агар Ироқ президенти Саддам Ҳусайн ҳақиқатдан ҳам оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқаришга уринаëтган бўлса буни исботлашга чақирди.
XS
SM
MD
LG