Линклар

logo-print

Грузиянинг билдиришига кўра, бугун Россия ҳаво кучлари Грузиянинг Чеченистонга чегарадош Панкиси дарасига бир неча томондан ҳужум қилган.


Маҳаллий ҳавфсизлик ходимларининг айтишларича, Бухреви қишлоғида содир қилинган ҳужумлар оқибатида 1 киши ҳалок бўлган ва 7 киши яраланган. Грузия мудофаа вазири Давид Тевзадзе ҳужумга учраган ҳудудни бориб кўздан кечирган.
Президент Эдуард Швеварднадзенинг айтишига қараганда, агар ҳужумлар давом этаверса, Грузия бунга чек қўйиш учун барча имкониятлардан фойдаланади.
Грузия Россияни Панкиси дарасига ҳаво ҳужумлари қилаëтгани ҳусусида тез-тез айбламоқда. Россиянинг билдиришича, Чечен жангчилари бу минтақадан бир база сифатида фойдаланишмоқда.
Россия Панкиси дарасига ҳаво ҳужумлари қилаëтганини рад этиб келаëтган бўлсада, Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти шундай ҳужумлардан биттасини тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG