Линклар

Афғонистон режалаштириш вазири Муҳаммад Муҳақеқнинг айтишига қараганда, мамлакатга берилган халқаро ëрдамнинг катта қисми нотўғри қўлланмоқда.


Бугун ББС радиосига интерьвю берган Муҳақеқ ëрдамнинг кўпи муҳтож аҳолига етиб боришидан олдин йўқолаëтганини айтди.
Унинг яна таъкидлашича, айрим лойиҳаларда ҳаддан зиëд маблағ сарфланмоқда ва жамғармалар қимматбаҳо маҳсулотларга зое кетган.
Афғонистон режалаштириш вазири Муҳаммад Муҳақеқнинг фикрига кўра, жамғармалар зое бўлишига йўл қўймаслик учун барча ëрдам пули ҳукумат орқали берилиши керак.
Донор давлатлар ва халқаро ташкилотлар Афғонистонга жорий йилда 1 миллиард 800 миллион долларлик, келаси 5 йил мобайнида эса жами 4 миллиард 500 миллион долларлик ëрдам бериши хақида ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG