Линклар

logo-print

БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича идораси раҳбари Рууд Любберс, бугун ўзининг Афғонистон бўйлаб беш кунлик сафарини бошлади.


Қобулда Любберс Афғонистон ўтиш даври ҳукумати раҳбари Ҳомид Карзай, БМТ маҳсус вакили Лахдор Броҳимий ва БМТнинг Афғонистондаги қочқинлар иши бўйича идораси ходимлари билан учрашади. Бўлажак музокаралар давомида асосий масала - афғон қочқинларини ўз уйларига қайтариш бўйича БМТ дастурини амалга ошириш масаласи муҳокама этилади. Ана шу дастурга мувофиқ сўнгги бир неча ой давомида бир ярим миллион афғон қочқини ватанларига қайтарилди. Рууд Любберс шунингдек, мамлакат жанубида Қандаҳор ва Спин Болдақ шаҳарларидаги қочқинлар лагерларини ҳам бориб кўриш ниятида.
XS
SM
MD
LG