Линклар

Озарбайжонда мамлакат Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтди.


Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, унда сайловчиларнинг 67 фоизи иштирок этган. Президент Ҳайдар Алиев таклифига биноан, Озарбайжон Конституциясининг 24 бандига 39 ўзгартиш киритилиши кўзда тутилмоқда. Ўзгартишларга кўра, давлат раҳбарини кўпчилик овоз билан эмас, оддий кўпчилик овоз билан сайлаш, агар Президент муддатидан олдин истэъфо берган тақдирда, у ўз ўрнини парламент раисига эмас Бош вазирга бўшатиб бериши керак бўлади. Озарбайжоннинг мухолифат партиялари референдумни байкот қилди. Мухолифат вакилларининг айтишича референдум давомида соҳтагарчиликларга йўл қўйилган.
XS
SM
MD
LG