Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Ричард Армитеж бугун Исломободда Покистон Президенти Парвез Мушарраф ҳамда мамлакат ташқи ишлар вазири Инам-ул-Ҳақлар билан Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги тарангликни юмшатиш борасида сўзлашувлар олиб борди.


АҚШ дипломатининг минтақага келишига Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги келишмовчиликларнинг кучайиши туртки бўлди. Учрашувлар чоғида Ричард Армитеж Қашмирда ислом айирмачилари тарафидан содир этилаётган ҳужумларга Покистон жавобгар эмас, дея баён қилди. Исломободга кела туриб АҚШ дипломати Деҳлида Ҳиндистон расмийлари билан ҳам Қашмир масаласини муҳокама этди. Ҳиндистон Исломободни қашмир айримачиларини қўллаб-қувватлаётганликда айбламоқда. Ҳиндистон полициясининг маълум қилишича, бугун Қашмирнинг Ҳиндистон тасарруфидаги ҳудудларида 12 киши ислом экстремистлари тарафидан ўлдириб кетилган.
XS
SM
MD
LG